«Реал Мадрид» 115 миллион Еврога харид қилган футболчисини ярим нархига сотиб юбормоқчи

«Реал Мадрид» 115 миллион Еврога харид қилган футболчисини ярим нархига сотиб юбормоқчи

Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарни трансферга қўйган.

Манбага кўра, клуб харидорлар билан музокара ўтказишга тайёр. Испания клуби камида 50 миллион Евро эвазига футболчини сотиб юборишга тайёр. Бу икки йил олдин Азар учун тўланган сумманинг ярмини ташкил қилади.

Шунингдек, Азар билан хайрлашиш ҳақидаги қарор футболчининг Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Реал»нинг «Челси»дан мағлуб бўлганидан кейин ўзини тутиши билан боғлиқ эмаслиги таъкидланган. Ўшанда бельгиялик ярим ҳимоячи учрашувдан кейин кулиб лондонликлар футболчиларни қучоқлагани тасвирларда акс этган эди. Кейинчалик Азар бу ҳаракатлари учун кечирим сўради.

«Реал Мадрид» Азарни 2019 йилнинг июнида «Челси»дан 115 миллион Еврога харид қилган эди. Икки йил ичида турли хил жароҳатлар туфайли у 50 дан ортиқ учрашувни ўтказиб юборди. Умумий ҳисобда Азар «Реал Мадрид» таркибида 40 та ўйинда майдонга тушган ва тўртта гол киритган.