Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Реал Мадрид» юлдузи Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан сўнг клубни тарк этишини эълон қилди
29.05.2022 13:12,  
23

«Реал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело жамоани тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда .

34 ёшли ҳимоячи ўз қарори ҳақида «Реал»нинг Чемпионлар лигаси финалида «Ливерпуль» устидан қозонилган ғалабадан сўнг гапирди. «Қироллик клуби» юлдузи учун бу соврин жамоадаги 25-кубоги бўлди.

«Мен Чемпионлар лигасини беш марта ютганман. Мен бунга эриша оламан деб ҳеч ўйламаган эдим», - дея хулоса қилди бразилиялик ўзининг хайрлашув нутқида.

«Реал Мадрид» «Ливерпуль»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. «Реал» ҳужумчиси Винициус Жуниор Чемпионлар лигаси финалида ягона гол муаллифи бўлди.

Марсело «Реал»да 2007 йилдан буён тўп суради. Унинг ҳисобида 386 та ўйин ва 26 та гол. Қаймоқ ранглилар лагерига ўтишдан олдин бразилиялик «Флуминенсе» шарафини ҳимоя қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан