"Реал" "ПСЖ"га қарши Мбаппенинг ўзидан қурол сифатида фойдаланмоқчи

Ҳужумчи Килиан Мбаппе "ПСЖ"дан "Реал"га ўтмоқчи.

ABC нашри хабарига кўра, футболчи Мадрид клуби билан шартнома шартлари қандай бўлишини аллақачон келишиб олган.

Франциялик футболчи йилига 25 миллион еврога яқин маош билан 6 йилга шартнома имзолайди.
Бундан ташқари, Мбаппе эркин агент сифатида ўтиши билан 40 миллион евро миқдорида бонус
олади. Бунинг учун эса Килиандан Париж клуби билан янги шартнома имзоламаслиги талаб қилинади, холос.

Аввалроқ, "ПСЖ" Мбаппени "Реал" га 2022 йилнинг ёзигача, футболчининг парижликлар билан
амалдаги шартномаси муддати тугагунга қадар қўйиб юбормаслиги маълум бўлган эди.