Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Режеп Таййип Эрдоған “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди (Фото)
29.03.2022 19:34,  
229

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 29 март куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Туркия етакчиси давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, бу хорижий давлат раҳбари ташрифи чоғида “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган биринчи шундай маросим бўлди ва келгусида анъанага айланади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан