Республика парламентидаги аёллар сони БМТ тавсияларига мос даражага етди

Республика парламентидаги аёллар сони БМТ тавсияларига мос даражага етди

МСК раиси Зайниддин Низамходжаевга кўра , Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони Бирлашган Миллат Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. 

Мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. 

Бугунги кунда сиёсий партияларда фаолият юритаётган хотин-қизлар улуши 44 фоизга, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди.