Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида янги жарроҳлик бўлими ишга туширилмоқда. 2019 йилда қурилиши бошланган янги бино 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади.

Ушбу бўлимдаги операцион блоклар икки хонадан иборат бўлиб, уларнинг бирида донордан аъзо олинади ва зудлик билан ёнма-ён жойлашган иккинчи хонадаги беморга кўчириб ўтказилади.

Айни дамда мазкур муассасада мутахассислар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Туркиядан 4 нафар мутахассис жигар трансплантациясини кўчириб ўтказишни ўрганиб қайтишган бўлса, ҳафтасига камида 2 марта буйрак трансплантация операцияси ўтказилмоқда. Бу жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

Мазкур бино тўлиқ ишга туширилса, йилига икки мингга яқин ноёб жарроҳлик амалиётини ўтказиш имкониятига эга бўлади.