Республиканинг 8 та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларида амалга оширилади

Республиканинг 8 та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларида амалга оширилади

Республика комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан қуйидаги 8 та туман Давлат хизматлари марказлари орқали муқобил равишда 2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:

1. Мўйноқ тумани ДХМ; 
2. Конимех тумани ДХМ;
3. Томди тумани ДХМ;
4. Узун тумани ДХМ;
5. Бойсун тумани ДХМ;
6. Сўх тумани ДХМ;
7. Фарғона тумани ДХМ;
8. Сардоба тумани ДХМ.

Рўйхатдан ўтишни abitur.dtm.uz ёки my.gov.uz порталлари билан бир қаторда белгиланган 8 та ДХМ орқали ҳам амалга ошириш мумкин.