Рига-Тошкент рейси Наманганга қўнади. Йўловчилар карантинга олинади

Рига-Тошкент рейси Наманганга қўнади. Йўловчилар карантинга олинади

2020 йил 16 март куни Рига — Тошкент йўналиши бўйича бўлган HY104 қатнови Наманган шаҳрига келади. Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар Наманган шаҳрида карантинга юборилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.