Риштонда “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти очилди

Риштонда “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти очилди

Фарғона вилоятида тожик миллатига мансуб қарийб 300 мингга яқин фуқаро истиқомат қилади. Тожик миллий маданий маркази самарали фаолият юритаётган бўлиб, 26 та мактабда таълим тожик тилида олиб борилади. Фарғона давлат университетида тожик тили йўналиши мавжуд ҳамда 100 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Тожикистон ҳукумати томонидан Риштон туманида янги мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилмоқда. 

Тожик миллий маданий маркази очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий сўзга чиқиб, янги марказ ўзбек-тожик халқларининг анъанавий дўстлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Меҳмонлар “Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятида яратилган шароитлар билан танишишди. Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси бу ерда ташкил этилган кутубхонага тожик тилида нашр этилган китоблар ва эсдалик совғаларни топширди.