Риштонда почта биноси бир кун ичида бузиб ташланди

Риштонда почта биноси бир кун ичида бузиб ташланди

Фарғона вилояти Риштон почта алоқа боғланмаси биноси туман ҳокимлиги томонидан огоҳлантиришсиз 1 кунда бузиб ташланган. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилган.

Иқтисодий суди томонидан "Ўзбекистон почтаси" АЖ фойдасига туман ҳокимлиги ҳисобидан 1,3 млрд сўм моддий зарар ундирилиши бўйича ҳал қилувчи қарорни чиқарган.

2021 йил якунига қадар интернет-савдо орқали харид қилинган маҳсулотларни шу ернинг ўзида тез фурсатларда қадоқланиб, мижозларга етказиб бериш имкониятини берадиган 4 та логистика марказлари ташкил этилади.