Рональд Куман «Барселона»да қолади

Рональд Куман «Барселона»да қолади

«Барселона» директорлар кенгаши жамоанинг амалдаги бош мураббийи Рональд Куманни ўз вазифасида қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб президенти Хоан Лапорта маълум қилди.

Нидерландиялик мутахассис 2021/22 йилги мавсумда ҳам каталон клуби билан ишлашни давом эттиради.

Бир мунча вақт ўйланиб, биз Рональд Куман билан ҳамкорлигимизни давом эттиришга қарор қилдик. Унинг амалдаги шартномаси бор, дейди «Барселона» президенти Хоан Лапорта

Аввалроқ «Барселона» Лапортани истеъфога чиқармоқчи эканлиги ва унинг жамоадан кетиши клубга 13 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди.