Роналду Португалия терма жамоасидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди

Роналду Португалия терма жамоасидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди

“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду “Sky sports”га берган интервьюсида Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Мен клубларда узоқ вақт ўйнаш учун Португалия терма жамоасидаги фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаяпманми? Йўқ, нега ўйлашим керак? Менимча, ҳали бунинг вақти келмади. Ушбу масалада одамлар нимани хоҳлашлари муҳим эмас, муҳими мен нимани хоҳлаётганим. Қачонки, югуриш, дриблинг ишлатиш, дарвоза томон кучли зарба бериш қобилиятим пасайганини ҳис қилсамгина фаолиятимни якунлайман. Шунинг учун давом эттиришни хоҳлайман, чунки менда ҳали ҳам мотивация бор”, дейди Роналду.

Шунингдек, Криштиану Чемпионлар лигаси тарихидаги рекордларини ёдга олди:

“Оилам, мухлисларим, дўстларим ва ўз ишимни яхши кўраман ва янада олдинга интилишни хоҳлайман. Сиз Португалия терма жамоаси ҳақида гапиряпсиз, лекин Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган, энг кўп ғалаба қозонган ва голли узатмага эга футболчиман. Бироқ, мен давом этмоқчиман. Одамларни хурсанд қилиш ёқимли”.