Ана халос! Роналду "Сити"га эмас, "Юнайтед"га ўтиши мумкин

Ана халос! Роналду

"Манчестер Юнайтед" агенти Криштиану Роналду билан боғланиб, "Ювентус"дан португалиялик футболчи трансфер тафсилотларини муҳокама қилди, деб ёзди журналист Фабрицио Романо твиттерда.

"Кечадан бери "Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналдунинг қайтиши борасида Хорхе Мендес билан бевосита алоқада бўлмоқда. Ҳозир директорлар кенгаши келишув рақамлари, мумкин бўлган маош, шунингдек, "Ювентус"га берилиши керак бўлган суммани муҳокама қилмоқда. "Юнайтед" ҳозир жиддий қизиқиш билдирмоқда ", деб ёзади журналист.

Аввалроқ, "Манчестер Сити" Роналдуга 2023 йилгача шартнома таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи 2018 йилдан буён Туриннинг "Ювентус" клубида ўйнайди. 36 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда 29 та гол билан Италия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. Роналдунинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.