«Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида яна бир марта из қолдирди.
Евро-2020 доирасида Украина дарвозасига тўп урган «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби фаолияти давомида урган голлари сонини 700 тага етказиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.
Бу билан Роналду жаҳон футболи тарихида 700 тадан кўп гол урган олтинчи футболчига айланди.
Ундан аввалроқ бу маррани бразилиялик футболчилар Ромарио ва Пеле, австриялик Йозеф Бицан, германиялик Герд Мюллер ва венгриялик Ференц Пушкаш босиб ўтишган.