Роналду янги рекорд ўрнатганидан сўнг Пеле ўз Инстаграмида голлари сонини кўпайтириб қўйди

Роналду янги рекорд ўрнатганидан сўнг Пеле ўз Инстаграмида голлари сонини кўпайтириб қўйди

Пеленинг Инстаграмидаги расмий саҳифасида ёзилган тавсиф ўзгарди. Эндиликда профилда ҳужумчи барча вақтларнинг энг яхши тўпурари эканлиги кўрсатилиб, у фаолиятида 1283 та гол ургани қайд этилган. 
Энг қизиғи, "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду янги рекорд ўрнатгани аниқлангандан сўнг профил тавсифи ўзгарди",- дея хабар тарқатмоқда UzReport news.
4 январ куни Роналду А сериянинг "Удинезе" га қарши ўйинида ўзининг 758-голини урди. Фаолиятидаги голлар сони бўйича португалиялик расмий маълумотларга кўра 757 та гол урган Пеледан ўтиб кетди.
Энди Пеленинг Инстаграмъида у кўпроқ гол ургани ҳақида ёзилган. Худди шундай воқеа аввалроқ "Барселона" сардори Лионел Мессининг рекордидан кейин содир бўлганлиги қизиқ. 
У "Барселона" сафида 644 та гол урди ва Пеленинг бир клуб учун гол уриш бўйича рекордини янгилади. Шундан кейин "Сантос" Пеле клуб учун 1091 та гол урганини эълон қилганди.