Миш-миш.Роналду ёзда “Ювентус”дан кетиши мумкин

Миш-миш.Роналду ёзда “Ювентус”дан кетиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси 36 ёшли Криштиану Роналду жорий йилнинг ёзида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берган.  

Манбага кўра, футболчига асосий даъвогарлар Франциянинг "ПСЖ" ва Мадриднинг "Реал" клублари бўлиб турибди. 

"Ювентус" эса футболчини сотмоқчи эмас, аммо португалиялик кетмоқчи бўлса, уни ушлаб ҳам турмайди. 

Қайд этилишича, Роналду "кекса синьора" Чемпионлар Лигасига "илина" олмаса, клубни тарк этиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, Роналду 2018 йилда "Реал"дан "Ювентус"га ўтган эди. Жамоа таркибида у Италиянинг икки карра чемпионига айланди. 

Ушбу мавсумда португалиялик ҳужумчи Италия чемпионатида 27 учрашувда қатнашди. Унинг ҳисобида 25 та гол ва учта голли пас бор. Ҳужумчининг "Юветус" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду улоқтирган сардорлик боғичини олган Белграддаги стадион ходими уни кимошди савдосида сотиб, пулларни хайрия маблағларига жўнатмоқчи бўлганди.