Росселхознадзор Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб келиш бўйича вақтинчалик чеклов жорий қилди. Чоралар 22 июлдан кучга киради.
Чекловнинг сабаби – бу вилоятдан олиб келинган помидорларда жигарранг бурушиқлик (ToBRFV) ва (Pepino mosaic virus) вируслари аниқланди.
Ўтган ҳафта 15 июлдан бошлаб РФ назорат идораси Бухоро вилоятидан помидор ва қалампир олиб келиш бўйича чеклов киритганди. Сабзавотларни бир қатор вилоятлардан етказиб беришда чекловлар мавжуд - чоралар тобамовирус туфайли киритилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимоя қилиш республика идораси ҳар бир ҳолат бўйича текширув ўтказади.