«Россия АҚШга қаттиқ жавоб қайтаради» – Захарова

«Россия АҚШга қаттиқ жавоб қайтаради» – Захарова

Алексей Навальний билан боғлиқ воқеалар сабаб АҚШ Россиянинг тўққиз расмийси ҳамда икки ташкилотига нисбатан санкциялар жорий қилди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ушбу «босим ўтказиш бефойда ва санкцияларга қаттиқ жавоб қайтарилиши»ни билдирди.

«Биз Жо Байден маъмуриятининг бундай душманлик ҳаракатларини сиёсий ироданинг йўқлиги ва Россия-Америка муносабатларини шериклик асосида қуришни истамаслиги билан изоҳлаймиз», дейди у.