Россия: бортида 20 нафар парашютчи бўлган самолёт қулади

Россия: бортида 20 нафар парашютчи бўлган самолёт қулади
 
image

Аэроклубга тегишли L-410 самолёти Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида ҳалокатга учради. Бу ҳақда ТАСС мамлакат фавқулодда хизматларига таяниб, хабар берди.

“Москва вақти билан соат 09:11 да Мензелинскда аэроклубга тегишли енгил двигателли L-410 самолёти қулаб тушди. Бортда 20 киши бўлган, уларнинг аксарияти парашютчилар эди”, дейилади хабарда.

ТАССга кўра, самолёт бортида 20 киши бўлган, уларнинг 19 нафари ҳалокат оқибатида вафот этган.

“Интерфакс” нашрининг сўнгги маълумотларига кўра, бортда 23 киши бўлган, уларнинг 7 нафари омон қилган.