Россия бош вазири ўринбосарининг айтишича, бир қанча харидорлар рус гази учун тўловни рублда тўлашга рози

Россия бош вазири ўринбосарининг айтишича, бир қанча харидорлар рус гази учун тўловни рублда тўлашга рози

Россия газининг бир қанча харидорлари тўловларни рублда ўтказишга рози бўлишди, деди жума куни Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак. Бу ҳақда «Reuters» манбаси хабар бермоқда.

«Биз қарорни (рублга ўтиш) бошқа импортчилардан кутамиз», — дея қўшимча қилди у, вазирликнинг ички журналида чоп этилган изоҳларида. Аммо у аллақачон рублда тўлашга рози бўлган мижозларнинг шахсини ошкор қилмади.

Президент Владимир Путин ўтган ой «дўст бўлмаган» мамлакатлардан рус газини сотиб олувчилар рублда тўлашлари кераклигини айтди, Европа Иттифоқи расмийлари блокнинг Москвага қарши санкциялар режими остида бу ҳаракатни рад этди.

Олдинроқ, Путин Европани агар тўловлар Россия валютасида тўланмаса, газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш хавфи борлигидан огоҳлантирган эди, чунки у Москванинг Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси» деб атаган ҳаракатидан кейин Москвага киритилган санкцияларга жавоб эди.

Март ойида у энергия истеъмолчиларига «Газпромбанк»да ҳисоб рақамларини очишни таклиф қилди, у ерда евро ёки доллардаги тўловлар рублга ўтказилади.

Арманистон Россия табиий газини етказиб бериш учун бир неча тўловларни рублда амалга оширди, деди унинг Иқтисодиёт вазири Ваган Керобян жума куни РБК нашрига берган интервьюсида.

Кейинроқ, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сижарто душанба куни Венгрия Россия гази учун тўловни «Газпромбанк» орқали еврода амалга оширишни режалаштираётганини айтган эди.