Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россия Финляндияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади
14.05.2022 15:03,  
215

Россия Финляндияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

14 майдан бошлаб Россиядан Финляндияга электр энергияси экспорти тўхтатилади.

Россиянинг "Интер РАО" энергетика компаниясига тегишли RAO Nordic Oy маълумотларига кўра, 6 майдан бери Nord Pool энергия биржасида сотилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилмагани сабабли етказиб бериш тўхтатилган.

Бу баёнот Финляндия расмийлари НАТОга аъзо бўлиш ниятини эълон қилган куннинг эртасига маълум бўлди.

Финляндия Россиядан зарур электр энергиясининг атиги 10 фоизини сотиб олади.

Финляндия тармоғи оператори Fingrid Россиядан электр энергияси учун тўланмаганлик ҳақидаги айбловларга изоҳ бермади, бироқ мамлакат Швециядан импорт қилиш ва Финляндиянинг ўзида ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига танқисликни қоплайди, деб хабар берди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан