Россия ҳарбий делегациясининг мамлакатимизга ташрифи бошланди

Россия ҳарбий делегациясининг мамлакатимизга ташрифи бошланди

Бугун, 5 август куни мамлакатимизга Россия Федерацияси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали ВГерасимов бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди.

Ташриф давомида ВГерасимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик Кенгаши котиби ВМахмудов ҳамда Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан учрашди.

Учрашувларда делегация раҳбари билан икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди. Ҳарбий таълим, ҳамкорликдаги ўқувлар ва тренинглар, жанговар тайёргарлик йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.