Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ҳиндистонга кўмир ва нефть сотишни бир неча бор оширди
19.06.2022 08:04,  
56

Украинага бостириб кириши сабабли кенг кўламли санкциялар қўйилганига қарамай, Россия ташқи бозорларга кўмир ва нефть етказиб бериш ҳажмини оширмоқда. Хусусан, сўнгги ҳафталарда Ҳиндистон томонидан Россиядан кўмир ва нефть сотиб олиш кескин ошди, дея хабар беради Reuters. Трейдерлар Россия кўмирига 30% гача чегирмалар таклиф қилишмоқда.

Европалик импортчилар Москва билан савдо қилишдан бош тортгани сабабли, ҳинд харидорлари транспорт харажатлари юқори бўлишига қарамай, катта миқдорда рус кўмирини сотиб олишмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати томонидан ошкор қилинмаган маълумотларига кўра, кўмир ва унга тегишли маҳсулотларни харид қилиш 20 кун ичида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олти баравардан ошиб, 331,17 миллион долларга этди.

Худди шундай, Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари Ғарб давлатлари рад эта бошлаган арзонроқ рус нефтини сотиб олдилар. Reuters маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Россия билан нефть савдоси 20 кун ичида 31 баравардан ошиб, 2,22 миллиард долларга етган.

"Россиялик трейдерлар тўлов усулларига эркин муносабатда бўлишди ва тўловларни Ҳиндистон руписи ва Бирлашган Араб Амирликлари дирҳамларида қабул қилишди", дейди Reuters агентлигига манбалардан бири.

"Чегирмалар жозибадор ва Россия кўмирини сотиб олишни ошириш тенденцияси давом этади", — дея қўшимча қилди манба.

Ҳиндистон сўнгги уч ҳафта вақт ичида кунига ўртача 16,55 миллион долларга рус кўмирини сотиб олди, бу Россиянинг 24 февралдаги босқинидан кейинги уч ой ичида сарфляган 7,71 миллион доллардан икки баравар кўп.

20 кунлик даврда нефть харидлари кунига ўртача 110,86 миллион долларни ташкил этди, бу 26 майда якунланган уч ой ичида сарфланган 31,16 миллион доллардан уч баравар кўп.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан