Россия космик туризм учун махсус кема қурмоқда

Россия космик туризм учун махсус кема қурмоқда

"Союз" космик кемаси сайёҳларни Халқаро Космик Станцияга етказиш учун қайта жиҳозланади. Бу ҳақда Роскосмос ижрочи директори Сергей Крикалев Вашингтондаги Халқаро Астронавтика Конгресида журналистларга берган интервюсида айтиб ўтди.

Қайта жиҳозланганидан сўнг кемани битта фазогирнинг ўзи бошқара олади, командир ва иккита бортинженердан иборат экипажга ҳожат қолмайди.

"Ихтисослашган миссияда битта одам томонидан бошқарилиши учун қайтадан жиҳозланади. Ўзгаришлар бошқарув панели билан боғлиқ бўлиб, у бир кишилик бошқарув учун қайтадан созланади", дейди Крикалев.

"Союз" 2021 йилдан одамларни ХКСга олиб чиқиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, космик туризм йўналиши бўйича дунёнинг энг инноватив кишиси Илон Маск ҳам катта лойиҳаларни амалга оширган.