Россия мигрантларга янги мажбурият юклади

Россия мигрантларга янги мажбурият юклади

Россияга визасиз тартибда кириб келаётган мигрантлар мажбурий тартибда дактилоскопия (бармоқ излари топшириш) ҳамда виза билан кириб келаётган мигрантлар эса «Содиқлик шартномаси» имзолайди.

«Содиқлик шартномаси» — меҳнат мигрантлари Россия ҳудудида бўлиш ва меҳнат фаолиятини амалга оширишда амалдаги қонун-қоидалардан ва уларни бузиш оқибатларидан хабардор эканини маълум қилади ва Россияга зарар етказмасликни ваъда беради», — дейилган ТАСС хабарида.

Ана шундай тартиб Россияда айни дамда ишлаб чиқилаётган миграция ҳақидаги янги қонун концепциясида айтиб ўтилган.