Россия Ўзбекистонга ўз ваксинасини ўтказиш йўлини топдими?

Россия Ўзбекистонга ўз ваксинасини ўтказиш йўлини топдими?

Ишлаш учун Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари учун 1 миллион доза "Спутник В" ваксинаси етказилади, деб маълум қилди Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.

Ўзбекистон расмийлари бу ҳақида маълумот берганича йўқ. Умуман олганда, сўнгги ойларда Ўзбекистон "Спутник В" ваксинасини гўёки сотиб олаётгани ҳақида фақат Россия томонидан бир неча марталаб хабарлар тарқатилди.

Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидан фарқли равишда, РФ Ўзбекистон фуқаролари  учун ҳамон чегараларини очмаган.