Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия-Қозоғистон чегарасидаги ўзбекистонликлар йўловчи поездлар орқали қайтарилмоқда
16.07.2020 14:19,  
539

Бугун Ўзбекистон фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Россия томони билан келишувга биноан, Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Тошкент томон йўл олмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

1404 йўловчи бўлган иккита поезд Кинел, яна бир поезд эса 702 йўловчи билан Бузулук станцияларидан ҳаракатланди. Чипталар фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сотилди. 

Бузулук – Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1.200.000 сўм (8500 рубль), Кинел – Тошкент – 1.450.000 сўм (10.100 рубль)ни ташкил топди. 

Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчилар платформага тушишига рухсат этилмайди. Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

ДИҚҚАТ! Мазкур поездларда келаётган йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб оламан деб сарсон бўлмасин! Чунки ушбу рейсларнинг барча йўловчилари поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан