Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни Киевдаги неонацистларни қўллаб-қувватлаётганликда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни Киевдаги неонацистларни қўллаб-қувватлаётганликда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни Киевдаги неонацистларни қўллаб-қувватлаётганликда айблади. Бу ҳақда «Lenta.ru» манбаси хабар бермоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лавровнинг Гитлерда “яҳудий қони” борлиги ва “энг қизғин антисемитлар, кўпинча, яҳудийлардир” деган баёноти атрофида юзага келган можарога муносабат билдирди. Бир кун аввал, Лавровнинг бу баёноти туфайли Исроил ТИВ Россия элчисини чақиртирган эди.

"Яҳудийлар Холокост пайтида ўз-ўзини йўқ қилган эмас. Яҳудийларни антисемитизмда айблаш уларга қарши ирқчиликнинг очиқ даражасидир", деб таъкидлади Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса бугун Лапиднинг баёнотини "антитарихий" деб атади ва "ҳозирги Исроил ҳукуматининг Киевдаги неонацистлар режимини қўллаб-қувватлаш йўналишини кўп жиҳатдан исботлайди", деб қайд этди.

Россия ТИВ баёнотида, "тарих, афсуски, яҳудийлар ва нацистлар ўртасидаги ҳамкорликнинг фожиали мисолларидан хабардор", деб ёзилиб, бунга бир нечта параграф мисоллар келтирилади.
 
“Шу билан бирга, тарихий фожиа шундан иборатки, агар Иккинчи жаҳон уруши даврида яҳудийларнинг бир қисми жиноятларда қатнашишга мажбур бўлган бўлса, ҳозирда илдизи яҳудийларга бориб тақаладиган В.Зеленский (Украина президенти) буни жуда онгли ва ихтиёрий равишда амалга оширади", — дейилади ТИВ баёнотида.