"Россия учун Украинага қарши урушнинг нархи қимматга тушади" — Владимир Зеленский янги мурожаат билан чиқди

"Ишончим комилки, бизга ҳужум қилиш орқали улар Россия жамиятининг сўнгги 25 йил ичида эришган ҳаммасини йўқ қилишади. Ўзлари айтганидек, 90-йилларга қайтишади. Фақат эркинликсиз, миллионлаб аҳолининг ўз ватани равнақи учун меҳнат қилишга ижодий интилишисиз. Россия учун Украинага қарши урушнинг нархи шундай бўлади. Бу улар учун йиқилиш, аламли йиқилиш бўлади. Ва телевидение тарғиботчиларининг халқ орасида тарқатган афюнига қарамай, улар буни албатта ҳис қилишади", — деди Зеленский.