Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россия, Украина, Туркия ва БМТ ўртасида дон экспорти бўйича келишув имзоланди
23.07.2022 08:32,  
62

Россия ва Украина делегациялари Туркия президенти воситачилигида ва БМТ Бош котиби иштирокида Қора денгиз портларидан дон экспорти бўйича келишув имзолади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти буни беш ойдан бери давом этаётган шафқатсиз уруш ўртасида йирик дипломатик ғалаба деб атади. Улар экспортни қайта тиклашни Украина учун ҳам, бутун дунё учун ҳам муҳимлигини таъкидлади, чунки дон экспортининг тўхтатилиши жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигига катта таҳдид солади.

БМТ Бош котиби Антониу Гуттереш жорий келишув унинг ўз лавозимида қилган энг муҳим иши бўлиши мумкинлигини тан олди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийлари келишувнинг тезроқ амалга ошишига умид қилишларини билдирди. Шанба куни Истанбулда барча томонларнинг хавфсизлиги ва келишувини таъминлайдиган мувофиқлаштириш маркази ташкил этила бошлайди.

Имзолашда иштирок этган БМТ вакилларининг ҳисоб-китобларига кўра, транспорт схемасини тартибга солиш бир неча ҳафта давом этиши мумкин.

Ғарб мутахассисларининг фикрича, Одесса ва унинг атрофида 20 миллион тоннага яқин ғалла тўпланган.

Нега бу келишувнинг имзоланиши жуда муҳим?

Урушдан олдин Украина ғалласи жаҳон экспортининг қарийб 10 фоизини ташкил қилган ва БМТ унинг халқаро савдо занжирларидан бутунлай йўқолиши турли мамлакатларда очарчиликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Ҳозирда Украина донни Дунай портлари ва қуруқлик орқали экспорт қилмоқда, аммо бу каналлар урушдан олдинги ҳажмларнинг жудаям кам қисмини экспорт қилишга имкон беради.

Бундан ташқари, дон инқирозини ҳал қилиш Россия босқинидан кейин 2 фоизга ошган уннинг жаҳон нархларини пасайтиришга ёрдам беради.

Шартномада нималар кўзда тутилган?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Туркия билан сўнгги икки ой ичида уришаётган давлатлар ўртасида дон экспортини қайта тиклаш бўйича келишув тузиш устида ишлади.

Томонлар қуйидаги схема бўйича келишиб олдилар:

- Украина Ҳарбий-денгиз кучлари ўз портлари ҳудудидаги миналанган майдонлар орқали донли кемаларни кузатиб боради;

- Россия дон ортилган кемаларга ва портларга ҳужум қилмаслик мажбуриятини олади;

- Туркия БМТ кўмагида кемаларда қурол олиб ўтилишига йўл қўймаслик учун уларни текширади – буни Россия талаб қилмоқда;

- Шартнома муддати - 120 кун. У узайтирилиши мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан