Россия “уруш” сўзини ҳаттоки талаффуз қилишни ҳам хоҳламайди – Дмитрий Песков

Россия “уруш” сўзини ҳаттоки талаффуз қилишни ҳам хоҳламайди – Дмитрий Песков

Россия «уруш» сўзини айтадиган энг охирги давлатдир. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Эслатиб ўтамиз, Россия ўз тарихи давомида ҳеч қачон ҳеч кимга биринчи бўлиб ҳужум қилмаган. Шунчалик кўп урушлардан омон қолган Россия Европада ҳаттоки “уруш” сўзини талаффуз қилишни хоҳламайдиган давлатдир. Россия учун кимгадир ҳужум қилиш мантиқий эмас.», деди Песков.

Унинг фикрича, ҳар куни Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги санасини эълон қилаётган Ғарбнинг ҳаракатлари провокациондир ва кескинликнинг кучайишига олиб келади.

«Гап шундаки, бу бевосита кескинликнинг кучайишига олиб келади. тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин», – дея қўшимча қилди Песков.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден БМТ Миллий хавфсизлик кенгашининг Украина масаласи бўйича йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди. Учрашув 20 февраль, якшанба кунига белгиланган.