Россияда ҳалок бўлган 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади Тошкентга олиб келинди

Россияда ҳалок бўлган 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади Тошкентга олиб келинди

Ташқи меҳнат миграцияси Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан баёнот берди.

1998 йилда Cамарқанд вилоятида туғилган А.Файзиев Россиянинг Ленинград вилояти Всеволож туманидаги қурилиш корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган.

Жорий йилнинг 17 июнь куни иш вақтида техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли баландликдан йиқилиб тушган ва орадан 4 кун ўтиб, 21 июнь куни шифохонада вафот этган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан иш берувчи билан олиб борилган музокаралар натижасида А.Файзиевнинг жасадини Ватанга қайтариш ва компенсация пуллари тўлиқ ундирилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси томонидан марҳумнинг жасади бугун, 25 июнь куни Санкт-Петербург-Тошкент йўналишида Ватанга олиб келинди.

Бугунги кунда бахтсиз ҳодиса юзасидан Россиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноят иши очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.