Россияда ичида 13 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус автоҳалокатга учради

Россияда ичида 13 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус автоҳалокатга учради

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра , 2021 йилнинг 9 декабрь куни Россиянинг Ардатов тумани Идеал қишлоғи яқинидаги Ардатов–Арзамас маҳаллий трассасида “Прогресс” МЧЖга тегишли иш автобуси ва "Камаз" юк машинаси тўқнашиб кетган.

Маълум бўлишича, ЙТҲ вақтида автобусда кетаётган 22 йўловчининг 13 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олгани сабабли 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Нижний-Новгород вилояти М.Владимирский номидаги шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.

Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олган ўзбекистонликларнинг аҳволи қониқарли бўлгани сабабли тегишли тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг, шу куннинг ўзида уларга касалхонадан жавоб берилган.