Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилади

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилади

Россия ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг қурувчини мамлакатга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини маъқуллагани ҳақида хабар берилган эди. 

Лойиҳа иштирокчилари суҳбат ва тиббий кўрикдан ўтишлари, шунингдек рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиши тўғрисидаги сертификатга эга бўлишлари кераклиги айтилган.

Мазкур лойиҳаси доирасида фуқароларни мамлакат ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди. 

Эндиликда, Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширилади.