Россияда мигрантларга махсус чипли пластик карталар тарқатилади

Россияда мигрантларга махсус чипли пластик карталар тарқатилади

Шу йилнинг 29 декабридан бошлаб Россия ички ишлар вазирлиги мигрантларга пластик карталарни тарқатишни бошлайди, картада мигрант ҳақидаги маълумотлар ва унинг сурати жойланган бўлади.

“ТАСС” хабарига кўра, маълумотда вазирликда шу хусусда буйруқ чиққани айтилган. Аниқлик киритилишича, махсус чипли пластик карталар техник имкониятлардан келиб чиқиб тарқатилади.

Аввалроқ Россияда бўлиб турган меҳнат муҳожирларига, шунингдек, мамлакатда 90 кундан ортиқ муддатда бўлувчиларга мажбурий дактилоскопия жорий этилиши хабар қилинганди.