Россияда нохуш антирекорд қайд этилди

Россияда нохуш антирекорд қайд этилди

Россияда коронавирус билан жами касалланганлар сони 10 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш тезкор штаби маълумот берган. 

Кунлик ўсиш 29 929 ҳолатни ташкил этди. Ўтган сутка давомида 31 391 киши тузалиб кетди. Ҳаммаси бўлиб 8 741 355 нафар россиялик инфекция билан курашиб, тузалган.

Кунлик ўлим даражаси 1132 га етди, жами 289 483 киши пандемия қурбонига айланди.

Ушбу натижа билан Россия АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия каби давлатлардан кейинги ўринда бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, янги омикрон штамми аллақачон Россияда қайд этилган.