Россияда ўн йил аввал одам ўлдирган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россияда ўн йил аввал одам ўлдирган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Уфада полиция федерал қидирувга берилган муҳожирни қўлга олди, деб хабар берди «78.ru».

Маълумотларга кўра, 2011 йилнинг май ойида Ленинград вилоятининг Кириши шаҳрида асли ўзбекистонлик эркакни ўлдирган.

Терговчилар аниқлаганидек, у жабрланувчини машинасига ўтқазиб, Кириши-Смолино трассасига чиқиб кетган. Ўша ерда кимсасиз жойда тўхтаб, йўловчисини пичоқ билан урган.

Қайд этилишича, қотил 10 йилдан бери қидирилмоқда. Унга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.