Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 667-сон қарорига мувофиқ, жорий йил 25 январдан элчихона консуллик бўлимида, шунингдек, мамлакатимизнинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон, Санкт-Петербург шаҳарларидаги бош консулхоналарида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ниятида бўлган фуқаролар қабули бошланди.
Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки фуқаролик биометрик паспорти (идентификация ID-карта), эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони асл нусхалари билан мурожаат қилишлари мумкин.