Россияда Ўзбекистон фуқароси бетон плита тагида қолди

Россияда Ўзбекистон фуқароси бетон плита тагида қолди

Россияда Ўзбекистон фуқаросини бетон плита босиб қолди. Бу ҳақда «Невские новости» газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 20:00 атрофида Лаврикийга олиб борувчи шосседа содир бўлган. Ўзбекистонлик мигрант оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган.

Шифокорлар жабрланувчига узоқ муддатли сиқилиш синдроми ва турли жароҳатлар ташхисини қўйишди: бош мия чайқалиши, ёпиқ краниокеребрал травма, қовурға синиши, пневмоторакс, бош ва иякдаги кўкаришлар ҳамда яралар.