Россияда ПЦР-тест натижасининг амал қилиш муддати 2 кун деб белгиланди

Россияда ПЦР-тест натижасининг амал қилиш муддати 2 кун деб белгиланди

Россия Федерацияси Бош давлат санитар врачи қарорига кўра, 2021 йилнинг 8 декабридан бошлаб, бутун мамлакат ҳудудида ПЦР-тести манфий натижасининг амал қилиш муддати 72 соатдан (3 сутка) 48 соатга (2 сутка) қисқартирилди.

Ушбу талаб, Россия Федерацияси фуқаролари ва мамлакатга кириб келаётган чет эл фуқаролари учун бир хил кучга эга.