Россияда президент лавозимини қайта номлаш таклиф қилинди

Россияда президент лавозимини қайта номлаш таклиф қилинди

Россия Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский президент лавозимини қайта номлашни таклиф қилди. Умбу ҳақда «Ura.ru»га берган интервьюсида маълум қилди.

Келтирилишича, сиёсатчи «президент» сўзи инглиз тилидан ўзлашган сўз эканини таъкидлаб, қайта номлашни таклиф қилган. «Англия ва АҚШда болалар русларда ҳатто бошқарув лавозими учун русча сўз ҳам йўқ деб, устимиздан кулади», — дея таклифини изоҳлаган Жириновский.

Шунингдек, у Россия давлат раҳбарини «олий ҳукмдор» деб аташ кераклиги, бироқ «қирол» ва «монарх» варианти аллақачон эскирганини таъкидлаган. Шу билан бирга, сиёсатчи инқилобгача бўлган терминларни мамлакат маъмурий тақсимотида ўзлаштирма сўз ва бюрократиядан халос бўлишда қўллаш кераклигини айтган.