Россияда қурбон бўлган тўрт ўзбекистонлик юзасидан маълумот берилди

Россияда қурбон бўлган тўрт ўзбекистонлик юзасидан маълумот берилди

13 ноябрь куни Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчаси Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида ёнғин юз берган ва унда тўрт ҳамюртимиз вафот этгани хабар берилганди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан алоқа ўрнатди.

Ёнғин оқибатида ушбу вақтинча турар жойда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.

Ҳозирги вақтда вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилди. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.).

Ушбу ҳолат нозоратга олинган ва вафот этган юртдошларимиз жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.