Россияда вафот этган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг оиласига нафақа тўланишига эришилди

Россияда вафот этган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг оиласига нафақа тўланишига эришилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Меҳнат вазирлиги ҳамда россиялик ҳуқуқшуносларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан тарихда биринчи марта иш берувчи томонидан, иш жойида вафот этган мигрантнинг рафиқасига, 1,1 миллион рубльдан ортиқ товон тўлаш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Россия қонунчилигига мувофиқ, марҳумнинг оиласига жабрланувчининг иш жойида бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этганлиги муносабати билан 1 миллион рубль миқдорида тўлов тўланиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси орқали давлатдан ушбу компенсацияни олиш ишлари давом этмоқда ва вафот этган мигрантнинг вояга етмаган қизига 18 ёшга тўлгунга қадар пенсия тайинлаш масаласи ҳал қилинмоқда.