Россияда яна 6 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди

Россияда яна 6 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди

Россияда яна олти киши коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда оператив штаб маълумотларига кўра РИА Новости хабар берди.

Улардан 6 нафари Москвада, 1 нафари Нижний Новгородда қайд этилган. Беморларнинг барчаси Италияда бўлиб қайтган.

Врачлар беморларнинг аҳволи оғир эмаслигини айтмоқда. 

Аввалроқ Россияда 7 киши коронавирус юқтиргани аниқланганди: икки хитойлик (улар тузалиб, 12 февраль куни жавоб берилган); «Diamond Princess» круиз кемасидаги 3 россиялик, 1 Италиядан қайтган Россия фуқароси ва бир италиялик фуқаро.