Россиядан ғалла маҳсулотлари ва шакарни экспорт қилиш тақиқланди

Россиядан ғалла маҳсулотлари ва шакарни экспорт қилиш тақиқланди

Россия ҳукумати дон ва шакарни экспорт қилишга доир қарор қабул қилди:

30 июнга қадар ЕОИИ давлатларига ғалла маҳсулотларини экспорт қилиш тақиқланди

31 августгача оқ шакар ва унинг хом ашёсини учинчи давлатларга олиб чиқиб кетиш тақиқланди

Россиядан ғалла ва шакар экспортини вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарор ташқи чекловлар шароитида ички озиқ-овқат бозорни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди.

Ғалла ва шакарни Россиядан ташқарига етказиб бериш гуманитар ёрдам ва халқаро транзит доирасида амалга оширишга рухсат берилади.