Россиядан Тошкентга янги метро вагонлари юборилди

Россиядан Тошкентга  янги метро вагонлари юборилди

13 октябрь куни «Трансмашхолдинг» АЖ таркибига кирувчи «Метровагонмаш» томонидан ишлаб чиқарилган 20 та замонавий метро вагони Тошкентга юборилди. Шу билан корхонанинг Тошкент метрополитени олдидаги контракт мажбуриятлари якунланди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, юборилган вагонлардан Тошкентда тўртта вагонли 5 та метро поезди шакллантирилади. Ушбу модификациядаги ҳаракатланувчи таркиблари етказилиши билан Тошкент метрополитенида замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15 та тўрт вагонли поездни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда метрополитеннинг 20 вагонидан иборат биринчи партияси Тошкентга етиб келганди. 2021 йилнинг август ойида эса «Метровагонмаш» АЖ Ўзбекистонга яна 20 та метро вагонини жўнатган.