Россияга ишлашга борган ўзбекистонлик эркак ўғирланган машинада автоҳалокатга учради

Россияга ишлашга борган ўзбекистонлик эркак ўғирланган машинада автоҳалокатга учради

Россияга ишлаш мақсадида борган ўзбекистонлик эркак ўғирланган машинада автоҳалокатга учради. Бу ҳақда «Фонтанка»га асосланиб Zamon.uz хабар берди.

Маълум бўлишича, Санкт-Петербургда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонлик эркак оғир жароҳат олган. Қайд этилишича, 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси санкт-петербурглик 27 ёшли аёлга тегишли «Ҳюндаи Соларис» автомашинасида 44 ёшли аёл бошқарувидаги «Ҳюндаи Соната» машинаси билан тўқнашган. У бош суяги ва бош мия очиқ чоклари шикастланиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

«Соларис» эгасидан эса машинаси ўғирлангани тўғрисида ариза келиб тушган. У машинасини ўғирлаб кетган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросини жавобгарликка тортишни сўраган. Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Санкт-Петербург полицияси ўғирланган машина билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани текширмоқда.