Россиялик аёлда коронавируснинг 18 тури аниқланди

Россиялик аёлда коронавируснинг 18 тури аниқланди

Россиялик аёлнинг танасида коронавируснинг 18 та янги тури ривожланди. Ушбу ҳолат рус олимлари томонидан маълум қилинди.

Шифокорларнинг фикрига кўра, иммунитети пасайган 47 ёшли аёл олти ой давомида COVID-19га қарши курашган. У юқумли касалликни 2020 йил апрел ойида касалхонада кимёвий терапия курсидан ўтаётганда юқтирган.

Шифокорлар берган маълумотларга кўра, 9 сентябргача россиялик аёлдан олинган тестлар инфексия учун мусбат натижани кўрсатди.Мутахассислар баҳорда ва ёз охирида бемордан олинган натижаларни таққослаб ўрганганларида коронавируснинг янги мутасиялари мавжудлигини аниқладилар"-деб ёзмоқда Aniq.uz