Россиялик аёлларга соқолли эркаклар ёқадими?

Россиялик аёлларга соқолли эркаклар ёқадими?

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) россиялик аёлларга қандай эркаклар ёқишини ўрганди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Олинган натижаларга кўра, респондентларнинг 69 фоизи юзи силлиқ қирилган эркакларни, 22 фоизи енгил ўсган соқолни, 11 фоизи калта соқолни, 9 фоизи мўйловни афзал кўришини айтган, 7 фоизи учун бунинг аҳамияти йўқ.

Соқол қўювчиларнинг 93 фоизи уни ҳеч қачон узун ўстирмаганини айтган. Сўровномада қатнашган 35 фоиз эркаклар соқолни дангасалик сабабли олмаслигини, 30 фоизи одатга кўра соқол ўстиришини таъкидлаган.

Россияда энг машҳур соқоллилар Маркс (24%), Толстой (19%) ва Ленин (13%) эканлиги ҳам маълум бўлди.

3