Россиялик фуқаро бошпана сўраш учун Курил оролидан Японияга сузиб ўтди

Россиялик фуқаро бошпана сўраш учун Курил оролидан Японияга сузиб ўтди

Россиялик фуқаронинг айтишича, у Япония ҳукуматидан бошпана сўраш учун Курилнинг Кунашир оролидан Кунчиқар мамлакатнинг шимол-шарқидаги Хоккайдо оролига сузиб ўтган, деб маълум қилди Саппоро иммиграция бюроси.

Киодо агентлигининг хабар беришича, Кунашир оролидан Хоккайдо соҳилларигача бўлган масофа тахминан 20 километрча келади.

Жануби-Курил шаҳар округи маъмуриятининг РИА Новостига маълум қилишича, Хоккайдога ёлғиз ўзи сузиб ўтган россиялик фуқаро Курил оролларига бундан уч йил аввал Удмуртиядан келган экан.

Ёш йигитнинг айтишича, у 17 августда денгизга чиққан, икки кундан кейин Япония чегарачилари томонидан қўлга олинган.